«Ялла» ансамбли бадиий раҳбари Фаррух Зокиров Озарбайжон халқ артисти бўлди. Маданият вазирлигига кўра, озарбайжонлик санъаткор Пўлат Булбул ўғли эса «Ўзбекистон халқ артисти» унвони билан тақдирланди. «Буни нафақат менга, балки халқимизга ҳам кўрсатилган ҳурмат деб биламан», — деди Фаррух Зокиров.
Президент фармони билан 50 йиллигини нишонлаётган «Ялла» ансамбли аъзолари Фаррух Зокиров, Аббос Алиев, Жавлон Тохтаев, Тимур Халиков ва Игор Халиков орденлар билан тақдирланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг